Жаҳон

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда

Зеленский хавфсизлик сабаб бошқа шаҳарларга кўчишни истаган фуқароларнинг қарорини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳаётини сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

Электр, сув ва кўприклар хавф остида: Украина қийин қишга дуч келмоқда



Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумлари ва инфратузилмага етган зарар сабаб 2026–2027 йилги қиш мамлакат учун уруш бошланганидан бери энг оғир давр бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у ББС Украина хизмати билан суҳбатда маълум қилган.


Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ҳаво мудофааси, жумладан, Патриот тизимлари ҳамда кўприклар билан боғлиқ жиддий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Шунингдек, Днепр дарёсининг икки қирғоғи ўртасидаги алоқани узишга қаратилган хавф мавжудлигини таъкидлаган.


Президент дарёнинг ҳар икки томонида яшовчи аҳоли учун шифохоналар фаолиятини таъминлаш зарурлигини қайд этган.


Унинг айтишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан бошқа шаҳарларга кўчиб ўтишни истаган фуқароларнинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Асосий вазифа — одамлар ҳаётини сақлаб қолиш.


Зеленский Россия Украина шаҳарларини, айниқса, мамлакат шарқидаги ҳудудларни вайрон қилишга уринаётганини билдирган.


Украина расмийлари келаётган қиш мамлакат учун жуда оғир кечиши мумкинлигидан аввал ҳам огоҳлантирган. Қиш бошланмасидан олдин айрим шаҳарларда электр ва сув таъминотида кенг кўламли узилишлар кузатилган.

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

Украина бўйича музокараларга АҚШ номидан рафиқам бошчилик қилиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув натижасида кўплаб инсонлар қутқарилганини таъкидлади.

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

“Тажовузкор ва қотил инсонни дўст деб бўлмайди”: Зеленский Трампнинг Путин ҳақидаги гапига муносабат билдирди

Украина президенти Трампнинг Путин билан дўстона муносабатини Иккинчи жаҳон уруши даврида Гитлерни дўст деб аташга қиёслади.

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Саратонга қарши янги препарат: Bаyer эксклюзив ҳуқуқлар учун миллиардлаб доллар тўлайди

Экспериментал препарат кенг тарқалган қаттиқ ўсмаларни, жумладан, кичик ҳужайрали бўлмаган ўпка саратонини даволашга мўлжалланган.

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги нефть заводига ҳужум: бир киши ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди, заводдаги айрим ишлаб чиқариш жараёнлари вақтинча тўхтатилди.

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

Ядровий уруш бошланса, АҚШ Kонгресси қаерга яширинади?

АҚШдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири — The Greenbrier остида қарийб 30 йил давомида бутун дунёдан яширилган улкан махфий бункер мавжуд бўлган. У оддий бошпана эмасди.

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Украинадаги уруш: Россия сафида 7 мингга яқин чет эллик ҳалок бўлди, уларнинг 60 фоизга яқини Марказий Осиёдан

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошларида кибергуруҳлар Россия давлат статистика хизмати — Росстат маълумотлар базасига бузиб кириб, вафот этганлар реестрини оммавий ахборот воситаларига тақдим этди. Идора ҳакерлик ҳужуми юз берганини тан олган бўлса-да, маълумотлар тарқалиб кетганини инкор қилди.

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Халқаро ёрдам қисқарди: 446 минг киши OIVдан ҳимояловчи дориларсиз қолди

Бу қарийб 20 йил ичидаги энг кескин пасайишдир.

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди: уйда жами беш киши вафот этган

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.