0

ШҲТ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қайси?

Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ҳасанов фикр билдирди.

ШҲТ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қайси?

 

«Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Самарқанд саммитида аъзо мамлакатлар сифатида ҳамкорлик қилаётган 15 давлат раҳбарлари ва ўнта халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этади.

 

Ушбу саммит геосиёсий ва иқтисодий вазиятнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ташкилот раҳбарлари учун глобал кун тартибидаги барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун ўз вақтида ва самарали платформа яратилиши кутилмоқда. Саммитда муҳокама қилинадиган энг муҳим масалалардан бири иқтисодий ҳамкорликни янги жабҳаларини белгилаб олишга қаратилади.

 

Бугунги кунда Жаҳон иқтисодиётининг янги шароитида Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

 

2021 йил якунларига кўра, ШҲТга аъзо ташқи савдонинг ўсиши 33 фоизга ошиб, 8 триллион доллардан ошди ва аъзо давлатлар ўртасидаги ички савдо айланмаси қарийб 40 фоизга ўсиб, 768 миллиард долларни ташкил этди (МОХИ маълумотлари). Бу кўрсаткичлар, айниқса, ЯИМ 50-100 миллиард долларгача бўлган аъзо мамлакатлар учун янги имкониятлар очилиши мумкинлигини англатади.

 

Мамлакатимизнинг инвестиция имкониятларини ошириш, ШҲТ давлатлари ўртасида капитал алмашинувини янги босқич ва миқдорга кўтариш, ушбу масала бўйича масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, икки томонлама манфаатларни рўёбга чиқариш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлашга хизмат қилади», — дейди профессор.

 

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг "иқтисодий" ташаббуслари қаторида ШҲТ ишбилармонлар Кенгаши доирасида ўзаро сармояларни илгари суриш бўйича глобал молиявий-иқтисодий таҳликаларни юмшатишга қаратилган қўшма ҳаракат режасини ишлаб чиқиши турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишини олдини олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодий юксалишга эришиш ҳисобидан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш чора-тадбирларини қамраб олади.

 

Саммитда ШҲТнинг минтақалараро савдони ривожлантириш дастури имзоланиши режалаштирилган. Бунда, ҳар бир аъзо мамлакатнинг ички имкониятлари ва ташқи ҳамкорлик омиллари нафақат ўзаро савдо-сотиқни, шу билан бирга миллий ишлаб чиқариш йўналишларининг трансформация қилинишига эришиш мумкин бўлади. Натижада ўзаро савдо-сотиқни товарлар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, таркибининг янада янгиланиши ва ташкилотнинг барча аъзоларининг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

 

Р.Ҳасанов ШҲТга аъзо давлатлар фаровонлигини ривожлантириш учун Ўзбекистон томонидан саноат кооперациясини рағбатлантириш бўйича таклиф этилган дастурнинг қабул қилиниши, иқтисодиётнинг таркибий тузилишида ўзгаришларни таъминлаб, ишга солинмаган ишлаб чиқариш салоҳиятини юзага чиқариш, иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини яратиш, янги иш ўринларини барпо этиш, жумладан хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини янги поғонага кўтариш ҳамда учинчи мамлакатларга қўшимча қийматли маҳсулотлар экспортининг таркибини кенгайтириш имконини беришини алоҳида таъкидлади.

 

«Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ШҲТга аъзо давлатларнинг асрлар давомида "Буюк Ипак йўли" билан бирлашган, Шарқдан Ғарбга ва Ғарбдан Шарққа товарлар ҳамда хизматлар айирбошланувини таъминловчи транспорт артериясини шакллантириш ва ишга тушириш ўзаро боғлиқликдаги улкан салоҳият мавжудлигини реал воқеликка айлантиради. Бу йўналишда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл алоқаси лойиҳасини амалга ошириш жуда истиқболли ҳисобланади.

 

Шу билан бирга, замонавий шароитда Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг ўзаро боғлиқлиги ташаббусини, шу жумладан, Термиз–Мозори-Шариф–Қобул–Пешовар темир йўлини қуришни фаол равишда илгари сурмоқда. Бу нафақат ШҲТга аъзо давлатларнинг логистика имкониятларини кенгайтиради, балки Афғонистонни тинч йўл билан қайта қуриш ва Шимолий-Жанубий йўналишдаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.

 

ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш ва самарали транспорт логистикасини яратиш учун концептуал лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан таклиф этилган йўл харитасини қабул қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу аъзо давлатларнинг ШҲТнинг транспорт ва транзит салоҳиятини очилишига имкон яратади, савдода янги бозорларни қамраб олиш географиясини кенгайтириш, янги бозорлар учун ишлаш таъсирида ишлаб чиқариш турларининг ривожланишига туртки бўлади. Натижада, янги манфаатлар қондирилиши учун техник-технологик ҳамкорлик кўчайиб, иқтисодий алоқаларнинг янги ва кенгайтирилган замонавий турлари қарор топади», — дейди у.

 

Умуман олганда, ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган бир қатор концептуал ҳужжатларнинг аҳамияти ва сонини ҳисобга олган ҳолда, саммит натижалари ШҲТ фаолиятида янги даврни бошлаб беради.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

ШҲТ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қайси?