Путин, Раҳмон ва Бердимуҳамедов ҳам Самарқандга етиб келди
Давлат раҳбарларини Абдулла Арипов кутиб олди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон бугун, 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб келди.
Ташрифнинг биринчи кунида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
– Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга қаратилган икки томонлама ҳужжат имзоланади.
– 16 сентябрь куни Владимир Путин ШҲТ саммитида иштирок этади.







