0

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони қабул қилди

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат муносабатлари дўстлик ва шериклик руҳида муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

 

Учрашув аввалида Александр Лукашенко Президентимизга таклиф учун ташаккур изҳор этди ҳамда Беларусь Республикасини ушбу нуфузли халқаро тузилмага қабул қилиш тартиботини бошлаш масаласини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдирди.

 

Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп қиррали амалий шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь муносабатлари дўстлик ва шериклик руҳида муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидлади.

 

Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик фаоллашган. Товар айирбошлаш ўтган йилда 44 фоизга, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 фоизга ошди.

 

Томонлар икки мамлакатда савдо уйлари ва логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, озиқ-овқатни тезлаштирилган тарзда етказиб бериш бўйича “Агроэкспресс” лойиҳасини ишга тушириш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш бўйича электрон тизимини жорий қилишга келишиб олдилар.

 

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари машинасозлик, агросаноат, кимё, фармацевтика ва электротехника тармоқларида саноат кооперацияси бўйича ўзиро манфаатли шерикликни илгари суриш зарурлигини қайд этдилар.

 

Мамлакатларимиз ҳудудларининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказишни таклиф этди.

 

Томонлар маданий-гуманитар йўналишда, биринчи навбатда таълим ва кинематография соҳаларидаги ҳамкорлик фаол ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"