0

Туркия Президенти Cамарқандга етиб келди

Ражаб Тоййиб Эрдоғанга рафиқаси Амина хоним ҳамроҳлик қилди.

Туркия Президенти Cамарқандга етиб келди

 

Эрдоған Самарқанддаги ташрифини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, Қуръон тиловат қилиш билан бошлади.

 

Аэропортда меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Самарқанд ШҲТ саммитига ташриф буюрган Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бошчилигидаги самолёт яқиндагина Самарқанд халқаро аэропортига қўнди.

 

Олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбарасига келиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва қабрига гул қўйди.

 

Туркия етакчисининг ташрифи дастурида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"