Туркманистон Президенти Самарқандга келди
Сердар Бердимуҳамедов ташрифи аввалида Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун бугун, 15 сентябрь куни мамлакатимизга келди.
Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди.







