0

Маймунчечак эпидемияси қачон тугаши маълум бўлди

ЖССТ расмий вакили бу ҳақда маълумот берди.

Маймунчечак эпидемияси қачон тугаши маълум бўлди

 

Ҳозиргача мазкур вирус аниқланган мамлакатлар сони 105 тага етган. Лаборатория текширувлари натижасида тасдиқланган касаллик ҳолатлари эса 66,3 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.

 

Шунингдек, хасталик асоратлари туфайли Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ҳамда Африка қитъаларида яшовчи 26 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

 

Эпидемиядан энг кўп зарар кўрган мамлакатлар рўйхатида ҳануз АҚШ етакчи. Бу ерда қарийб 25 минг нафар бемор рўйхатга олинган. Кейинги ўринда 7,4 мингдан зиёд ҳолат билан Бразилия бормоқда. Шунингдек, Испанияда 7,1 минг, Францияда 3,9 минг, Германияда 3,6 минг, Буюк Британияда 3,5 минг кишига маймун чечаги ташхиси қўйилган.ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, дунё бўйича ўтган ҳафтада касалланишлар сони 7,4 фоизга камайгани ижобий ҳолат. Қолаверса, сўнгги 21 кун ичида 33 мамлакатда янги ҳолатлар қайд этилмаган. Маймун чечагининг инкубация даври 21 кун эканлигини инобатга олсак, бу ҳам яхши хабардир.

 

23 мамлакатда эса, афсуски, охирги ҳафтада ўсиш кўрсаткичлари қайд этилган. Улар орасида Испания биринчи ўринда.

 

Бу саволга М. Харрис “Пасайиш динамикаси — ижобий белги, аммо якуний хулоса учун ҳали эрта", — дея жавоб берди.

 

“Муҳими, одамлар ЖССТ тавсияларига амал қила бошлаган. Бугун беморлар ва хавф гуруҳига мансуб қатлам билан мулоқот қилмаслик, касаллик белгилари аниқланганда, зудлик билан шифохонага мурожаат қилиш, эмланиш ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишнинг аҳамиятини англаб етмоқда”, — дейди мутахассис.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"