Жамият

Кийим-кечакдан то маиший техникагача... — Хатирчида савдо дўконлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида 120 квадрат метр майдонда дўкон жиҳозлари ёниб зарарланган.

Кийим-кечакдан то маиший техникагача... — Хатирчида савдо дўконлари ёниб кетди

 

8 ноябрь куни соат 23:12 да Навоий вилояти Хатирчи тумани “Навбаҳор” МФЙ Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи 23:14 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 23:38 да бартараф этилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида кийим-кечак, маиший техника, чинни-чиновор ва бошқа дўконларнинг 120 квадрат метр майдонда дўкон жиҳозлари, маҳсулотлари, шифт ва том қисми ёниб зарарланган.

 

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан иморатларининг 1500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

 

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"