энг долзарб

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотида институционал ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилди

Самарқандда ТДТ саммити давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотида институционал ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилди

 

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари йиғилишидаги нутқида ташкилот фаолияти самарадорилигини ошириш учун муҳим таклифлар берди.

 

“Туркий давлатлар ташкилоти фаолиятини янги сифат босқичига кўтариш, унинг нуфузини янада ошириш, ҳамкорлигимиз салоҳиятини тўлиқ ишлатиш, қабул қилинаётган қарорларимиз ва келишувларимиз ижросини таъминлаш энг долзарб вазифамиздир. Ташкилотимиз доирасида жуда кўп тузилмалар ва турли механизмлар ташкил этилган бўлиб, кўплаб вазирлар даражасида йиғилишлар, бошқа тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

 

Лекин, очиқ тан олишимиз керак, буларни тизимли мувофиқлаштириш ва натижадорлигини таъминлаш борасида ҳали анча иш қилишимиз керак.

 

Ташкилотимиз келгусида мутлақо янги, самарали тизим асосида ишлаши учун умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз зарур, деб ўйлайман.

 

Шу мақсадда, Ташкилотда институционал ислоҳотлар ўтказишни таклиф этамиз.

 

Бунда, энг аввало, устувор йўналиш-ларимиз бўлган сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва инвестиция, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ахборот технологиялари, туризм, инновация ва таълим, тиббиёт, ёшлар ва бошқа соҳалар бўйича вазирлар даражасида алоҳида қўмиталар тузишни таклиф қиламан.

 

Уларнинг фаолиятига эксперт ва олимларни, жамоатчилик ва хусусий сектор вакилларини фаол жалб этилиши катта самара бериши шубҳасиз.

Бундан ташқари, Ташкилотимиз Котибиятининг ўрни ва таъсирини кескин оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

У ҳар бир йўналиш бўйича ишни самарали ташкил қилиши, кўп томонлама сермаҳсул ҳамкорлигимиз-нинг таъсирчан кучига айланиши керак.

 

Бугун бу ерда билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, Котибиятнинг янги тузилмасини келгуси саммитимизда тасдиқлаймиз, деб ишонаман.

 

Яна битта масала – бу давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинаётган барча қарор ва ҳужжатларнинг қатъий назорат тизимини кучайтириш билан боғлиқ.

 

Бу жараёнга Ташкилотимиз оқсоқоллар кенгашини жалб этиб, уларнинг бой тажриба ва малакасидан унумли фойдаланишимиз керак, деб ҳисоблайман”,— деган Ўзбекистон раҳбари.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.