Иқтисодиёт

Ҳар бир вилоятда корхоналар учун иқтисодий зоналар ташкил этилади

Тартиб 2023 йил 1 мартга қадар кучга кириши мумкин.

Ҳар бир вилоятда корхоналар учун иқтисодий зоналар ташкил этилади

 

Ўзбекистонда 2023 йил 1 мартга қадар бизнес учун барча шароит ва инфратузилмага эга ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналар ташкил этилиши мумкин. Бу бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қарор лойиҳасида йирик махсус иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолияти, солиқ, божхона ҳамда валюта тартиботлари тартиби белгилаб берилмоқда.

 

Йирик махсус иқтисодий зоналари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

 

  • ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
     
  • вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
     
  • юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
     
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;
     
  • саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;
     
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш;
     
  • юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш ва уларнинг махсус иқтисодий зоналардаги ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.

 

 

Ҳужжат лойиҳаси қабул қилинса, вилоятларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини оширишга эришилади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Ҳар бир вилоятда корхоналар учун иқтисодий зоналар ташкил этилади | Zamon.uz