ЖСТ: Айрим давлатлар рецессия билан тўқнашмоқда
Бунга сабаб бўлаётган омиллар очиқланди.

Дунёнинг қатор йирик иқтисодиётларида рецессия билан тўқнашмоқда. Бу ҳақда Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконджо-Ивеала маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бунга озиқ-овқат ва энергетик ресурслар нархининг кўтарилиши ҳамда Украинадаги вазият сабаб бўлмоқда.
“Эҳтимол, бу (рецессия — таҳририят) ҳамма жойда бўлмайди, аммо айрим асосий давлатларда рецессия билан тўқнашиш хавфи юқори”, – деган бош директор.
ЖСТ октябрь бошида 2023 йил халқаро савдо бор-йўғи 1 фоизга ўсишини прогноз қилганди.
Аввалроқ ХВЖ 2023 йилда иқтисодий ўсиш прогнозларини эълон қилганди.







