Жамият

“Air Arabia” Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига парвозларни йўлга қўймоқда

2023 йилда авиакомпаниянинг Абу Дабидаги таянч аэропорти ихтиёридаги самолётлар 7 тага кўпайиши кутилмоқда.

“Air Arabia” Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига парвозларни йўлга қўймоқда

 

Бирлашган Араб Амирликлар лоукостери “Air Arabia” Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига парвозларни йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар қилди.

 

Вазирлик вакиллари янги йўналишларда қатновларни йўлга қўйиш масаласини авиакомпаниянинг тижорат менежери Акрам ал Исмоил билан муҳокама қилишган. Учрашув БААнинг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтган.

 

Меҳмонлар Самарқанд ёки Бухорога парвозларни йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилишди.

 

2023 йилда авиакомпаниянинг Абу Дабидаги таянч аэропорти ихтиёридаги самолётлар сони 8 тадан 15 тага кўпайиши кутилмоқда. Шунингдек, томонлар Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини авиақатнов орқали БААга экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.

 

Маълумот ўрнида, “Air Arabia” авиакомпанияси асосан А-320 русумидаги самолётлар билан таъминланган бўлиб, Шаржа шаҳридан Тошкент шаҳрига ҳафтасига 3 марта қатновларни амалга оширади.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"