Байден стратегик нефть захира омборлари учун Конгрессдан ярим миллиард доллар сўради
Бу маблағлар қайси мақсадларда ишлатилиши маълум қилинди.

Жозеф Байлен администрацияси Конгрессдан стратегик нефть захираларини модернизацияси учун 500 миллион доллар сўради. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Сўров маъқулланган тақдирда энергетика вазирлигига 4 та объектни янгилаш учун маблағ ажратилади. Ушбу нефть омборлари Мексика бўғози ва Луизианада жойлашган.
Март охирида АҚШ президенти ёқилғи нархини пасайтириш мақсадида стратегик нефть захираларидан 180 миллион баррель “қора олтин”ни бозорга чиқарганди. Натижада стратегик захиралар ҳажми 1984 йил мартидан буён минимумга тушиб кетди.







