Cаломатлик

Дунё аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда — ЖССТ

Ҳар йили салкам 380 минг нафар беморга оғиз бўшлиғи саратони ташхиси қўйилмоқда.

Дунё аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда — ЖССТ

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, сайёрамиз аҳолисининг 45 фоизи, яъни 3,5 миллиардга яқин киши тиш, милк ва бошқа оғиз бўшлиғи хасталиклари билан курашмоқда.

 

Хусусан, сўнгги 30 йилда беморлар сони бир миллиард нафарга кўпайган.

 

Қайд этилишича, мазкур касалликлар орасида энг кўп тарқалгани тиш кариесидир. Ҳозир у дунё бўйича 2,5 миллиардга яқин одамда учрайди.

 

Шунингдек, ҳар йили қарийб 380 минг нафар беморга оғиз бўшлиғи саратони ташхиси қўйилмоқда.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, ер юзи аҳолисига стоматологик хизмат кўрсатиш йўналишида муаммо ва тўсиқлар талайгина. Улардан энг асосийси ушбу турдаги тиббий хизматлар нархи сезиларли даражада қимматлигидир.

 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ мазкур муаммони ҳал қилишга доир тавсияларни эълон қилди. Жумладан, оғиз бўшлиғи касалликларини даволашда тиббиётнинг бирламчи бўғини имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш яхши натижа бериши мумкин.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.