Cаломатлик

ЖССТ келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда

300 нафардан ортиқ олимлар 25 та вирус ва бактерия гуруҳларига доир маълумотларни кўриб чиқади.

ЖССТ келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келгусида эпидемия ёки пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган устувор патогенлар рўйхатини янгилашга киришди.

 

Бунинг учун 300 нафардан ортиқ олимлар жалб қилинди. Улар 25 та вирус ва бактерия гуруҳларига доир маълумотларни кўриб чиқади. Шунингдек, келгусида “Х касаллиги” юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари ўрганилади.

 

Натижада тўпланган манбалар инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

 

Илк бор патогенлар рўйхати 2017 йилда нашр этилган. Шундан сўнг фақат бир марта ушбу рўйхат оммавий йиғилишда муҳокама қилинган.

 

Янги рўйхатдан эса CОVID-19, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, Эбола ва Марбург вируслари, Ласса иситмаси, Яқин Шарқ респиратор синдроми (МЕRS), оғир ўткир респиратор синдром (SARS), Нипаҳ вируси, Рифт водийси иситмаси, Зика вируси ва “Х” касаллиги жой олиши кўзда тутилган.

 

ЖССТнинг етакчи олими Сумия Сваминатаннинг таъкидлашича, устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди.

 

Янгиланган рўйхат келгуси йилнинг биринчи чорагида эълон қилиниши кутиляпти.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.