Жаҳон банки: Украинани тиклаш учун 350 миллиард доллар керак
Асосий харажатлар инфратузилмани тиклаш учун сарфланиши прогноз қилинмоқда.

Украинада ҳарбий ҳаракатлар якунлангандан кейин мамлакатни қайта тиклаш учун 349 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Дэвид Мэлпас маълум қилди.
Унинг фикрича, асосий харажатлар Украина инфратузилмаси, хусусан, унинг энергетика тизимини тиклаш учун сарфланади. Шу билан бирга жаноб Мэлпас халқаро ҳамжамиятнинг Киевга маблағ ажратишдан чарчамаганини таъкидлаган. Аммо Россияга нисбатан ўта салбий муносабат шаклланишда давом этмоқда.
Жаҳон банки Украина учун Ҳозирга қадар 18 миллиард доллар ажратди. Киевнинг ўзи бюджет учун ойига 4-5 миллиард доллар зарурлигини айтмоқда.







