Иқтисодиёт

Юқори кучланишли электр тармоқларига ҳам чекловлар киритилмоқда

Ҳозирда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

Юқори кучланишли электр тармоқларига ҳам чекловлар киритилмоқда

 

Юқори кучланишли электр тармоқларига ҳам чекловлар киритилмоқда. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

 

Айтилишича, ҳозирда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

 

Шундан келиб чиқиб, юқори кучланишли электр тармоқларидаги чекловлар электр энергиясини ишлаб чиқариш объектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ҳамда подстанцияларда юкламаларнинг ортиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида киритилмоқда.

 

“Айни вақтда, стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар ва шифохоналарнинг электр таъминоти назоратга олинган. Ҳудудларда чеклов киритилганлиги сабабли, электр таъминотида ўчишлар кузатилмоқда”, — дейилади хабарда.

 

Юқоридаги узилишларни ўз вақтида тиклаш учун доимий "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали электр энергиясини ишлаб чиқувчи ва етказиб берувчи турдош корхоналар билан мунтазам зарурий чоралар кўрилаётганини маълум қилинди.

 

Ҳудудларда электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларида юзага келаётган носозликлар, аварияли узилишлар "туман электр таъминоти корхоналарининг аварияга қарши тезкор бригадалари томонидан тезкорлик билан хавфсиз иш ташкил этган ҳолда бартараф этилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йирик авариялар вужудга келишини олдини олиш мақсадида турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилганди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.