Ўзбекистон

Коррупция бу – фақат пул эмас!

Биз учун одатий бўлган нарсалар аслида жиноятнинг кичик кўринини эканини биласизми?

Коррупция бу – фақат пул эмас!

 

Коллежда ўқиганимизда бир ўқитувчи бўларди. У киши бизга 3 йил давомида гуруҳ раҳбари бўлган. Байрам кунларида, аниқроғи, 1 октябрь ва 8 мартда курсдошлар ўзаро маслаҳатлашиб, устозга эсдалик совға берардик. Лекин негадир ўқитувчимиз байрамдан бир неча кун олдин «Менга оввора бўлиб совға олманглар, барибир қабул қилмайман» дерди. Биз эса буни камтарликка йўйибми ёки уялганимиздан устозга барибир совға ҳадя қилардик. Устоз эса айнан байрам куни қаергадир йўқолиб қоларди ёки биз билан гаплашгиси келмасди. Бир аммаллаб, устозни топардик ва совға бермоқчи бўлганимизда ўқитувчи буни ололмаслигини айтарди ва баъзида совғамизни ерга улоқтириб синдириб (агар совға олиб келсак, отиб юбориши ҳақида олдиндан айтарди) ташларди. 

 

Бу ҳолат мактабда 9 йил  ўқиб, ҳар байрамда ўқитувчиларга совға беришга одатланган биз ўқувчилар учун «ғаройиб ҳодиса» эди. Совғаларимиз қайтарилганида, ҳатто синдириб юборилганида буни асил сабабини билмай, аксинча жаҳлимиз чиқарди. «Шунча ҳаракат қиламизу, устоз буни қадрига етмайди» деган ўй-хаёллар билан юрардик.

 

Кейинчалик университетда таҳсил олаётганимда коллеждаги  ўқитувчимнинг нега бундай қилганини англагандек бўлдим. Бизга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус фан ўтилди ва порахўрлик — фақат пул олди-бердиси билан боғлиқ нарса эмаслигини тушуниб етдик.

 

Афсуски, бугун айрим ўқитувчилар байрам кунлари «ўқувчиларнинг қўлига қараб туради», баъзида эса улардан қимматбаҳо совғалар талаб қилишади. Вояга етаётган авлод «шунақа совғалар берилса, синф раҳбарига ёқарканмиз» деган тасаввурда улғайишяпти ва келгусида бу «тажрибани» олий таълимда, ишда ва бошқа соҳаларда қўлламоқда. Мактабларда ҳатто ўқув йили якунида олинадиган имтиҳонлар ҳам «байрамдек» ташкил этилади. Синф раҳбари имтиҳон олувчиларнинг тушлиги учун овқатларни ўқувчиларга тақсимлаб беради. Кимдир овқат, кимдир мева, яна кимдир ичимлик олиб келадида, имтиҳон олувчи ўқитувчиларга «зиёфат» уюштириб беришади. Шу билан баҳолар «беш!» Битирув маросиминику, гапирмаса ҳам бўлади. Стреотипларга кўра, мактаб битирувчилари ўқишни тугатаётганда бошланич синф ўқитувчисини ҳамда юқори синф раҳбарини «хурсанд қилиб кетиши» керак. Бу камида битта гулдастадан тортиб тилла узуккача бўлиши мумкин. 

 

Аслида юқоридаги ҳолатларнинг бирортаси ҳам мажбурий эмас, ўқувчи ўқитувчига совға бермаса ҳам, имтиҳонини топшираверади ва мактабни битира олади. 

 

Энди бир ўйлаб кўрайлик, мактабда ҳадялар билан ўқитувчиларни хурсанд қилишга уринган ва бу орқали қайсидир «муаммоси»ни ҳал қилган бола келажакда бу ишга қўл урмайдими? Бизнингча, порахўрликка қарши курашни фақат жиноятчиларни ушлаш билан эмас, ўша жиноятчи ўқиган мактабларда муҳитни яхшилашдан, яъни коррупциянинг кичик кўринишларини бартараф этишдан бошлаш керак. 

 

Мактабларда ўқитувчига гул бериб, баҳоларни тўғрилаш, имтиҳондан осонгина ўтиб кетиш ҳолатларига чек қўйилса, бола ўз билими билан баҳо олишга ҳаракат қилади ва келажакда ҳам «порасиз иш битирадиган» кадр бўлиб етишади.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Коррупция бу – фақат пул эмас! | Zamon.uz