Ўзбекистон

Ўзбекистонда тадбиркорлар 1 ой ичида жариманинг ярмини тўласа, қолганидан озод қилинади

Суд томонидан жарима қарори бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ундирилган пуллар қайтарилади.

Ўзбекистонда тадбиркорлар 1 ой ичида жариманинг ярмини тўласа, қолганидан озод қилинади

Ўзбекистонда тадбиркорлар  1 ой ичида жарима миқдорининг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарорида белгиланди.

 

“Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан тадбиркорлар ваколатли орган томонидан қўлланган молиявий жаримани ўз танловига кўра икки хил тартибда тўлаш имкониятига эга бўлади. Биринчи шаклда, қарор топширилган кундан бошлаб тадбиркор 1 ой ичида жариманинг 50 фоизини тўлаш орқали қолган қисмидан озод этилиш мумкин. Иккинчи шакл эса жарима суммасини 6 ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутади.

 

Шунингдек, агар молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарор суд томонидан бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ундирилган маблағлар 15 кун ичида тўлиқ қайтарилиши белгиланган.

 

Қарорга мувофиқ, белгиланган муддатда қайтарилмаган маблағлар учун ҳар бир кечиктирилган кунга Марказий банкнинг асосий ставкасига боғланган ҳолда фоиз ҳисобланади. Бу ставка ҳар бир календарь куни учун асосий ставканинг 300 дан бири миқдорида белгиланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"