Ўзбекистон

Ўзбекистонда таниқли блогер отаси сирли ўлим топганини айтмоқда

Ҳолат юзасидан прокуратура суриштирув бошлади.

Ўзбекистонда таниқли блогер отаси сирли ўлим топганини айтмоқда

Таниқли блогер "Файзбоғ" канали асосчиси Темурмалик Тожиддинзода отасининг сирли ҳодисалар натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, унинг отаси II гуруҳ ногирони, 1956 йилда туғилган В.Т., 14 апрель куни сирли ҳолатлар натижасида ҳалок бўлган. В.Т. 11 йил давомида маҳалла раиси бўлиб ишлаган ва бундан 8 йилча аввал пенсияга чиққан. 

 

Блогер сўнгги пайтларда отаси алцгеймер касаллиги билан курашаётганини, унга оила аъзолари уй шароитида қарашиб, парваришлаб юрганини қайд этган.

 

“Лекин, бундан бир ҳафта олдин, 10 апрель куни отам сирли равишда ғойиб бўлди. Бир сутка давомида қилган қидирув ишларимиз натижасида, уни Самарқанд шаҳар ИИБ Самарқанд тумани руҳий хасталар шифохонасига олиб бориб қўйганини аниқладик. Кейинчалик, бундан жаҳлимиз чиқиб, ўша куннинг ўзидаёқ отамни уйга олиб келтирмоқчи эдик, бироқ иш кунлари тугагани сабабли (шанба куни эди), у ердаги врачлар бизга беморни фақатгина душанба куни бошлиқнинг рухсати билан қўйиб юборишини айтиб беришмади. Душанба куни эрта саҳар билан олиб келдик”, дейилади хабарда.

 

Блогерга кўра, отасининг аҳволи ўша пайтда ўта оғир бўлган. 

 

“Шифохонадаги “қассоб” шифокорлар отам қонига ўта кучли таъсир қилувчи препаратларни юборган ва у уйига қайтганидан кейин бир сутка давомида ўзига келмай ётиб, охири 14 апрель, сешанба куни ҳалок бўлди”, деган блогер.

 

Блогер Самарқанд прокуратурасига ҳолат бўйича тегишли суриштирув ишларини олиб боришини сўраб, расмий ариза киритганини, отасининг ўлиги экспертизадан ўтказилганини, энди жавобини кутяётганини ёзган. 

 

У ҳолат бўйича бир қатор талабларини қайд этиб, уни юқори даражадаги қаттиқ назорат остида кўриб чиқилишини сўраган:

 

1. Отам қандай қилиб руҳий шифохонага тушиб қолди? Уни ким уёққа олиб борди ва нима учун оила аъзоларини бундан хабардор қилмади?

 

2. Отамни ким ва қандай препаратлар билан унинг ўлимига олиб келувчи уколлар қилдирди? Экспертиза жавоблари чиққунча ҳолат кейинчалик ёпди-ёпди бўлиб кетмаслигига кафолатлар керак.

 

3. Қайсидир бир кичик ходим арзимас жазо олиб, воқеа бости-бости бўлиб кетишига йўл қўймаслик керак. Самарқанд туманидаги руҳий хасталар шифохонаси фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиши ва ундаги иш жараёни ҳамда ходимлар малакасига тегишли ҳуқуқий ва профессионал баҳо берилиши лозим. Агар биздан олдин ҳам кимдир шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келган бўлса, менга мурожаат қилишларини сўраб қоламан.

 

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Xаёт Шамсутдиновга кўра, ҳолат юзасидан прокуратура томонидан текширув бошланган, ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"