"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги": бу каби тадбирлардан натижа борми?

15 кунда 14 қурбон — бу ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг расмий тасдиғи.

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги": бу каби тадбирлардан натижа борми?

 

Қиш бошланди. Бу йил ҳар йилгидан кўра совуқроқ келди. Одамлар қишдан омон чиқиш илинжида бор имкониятлардан фойдаланмоқда. Давлат ҳам қараб тургани йўқ: халқнинг яхши яшаши учун бор куч-имкониятларни ишга солмоқда.

 

15 кунда 14 қурбон

 

Эндигина қишнинг икки ҳафтаси ўтди. Аммо ис газидан заҳарланган ва қурбонлар сони ортиб бормоқда. 15 кунда 14 қурбон — бу ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг расмий тасдиғи.

 

12 декабрь Қўқонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди.

 

11 декабрь Қашқадарёда 13 ёшли бола ис газидан заҳарланиб вафот этди. Унинг ёнида бўлган 9 ва 11 ёшли укалари шифохонага ётқизилган.

 

10 декабрь Қашқадарёда бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди. Яна икки нафари касалхонага ётқизилган.

 

8 декабрь Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди.

 

5 декабрь Бухорода Жондор туманида ис гази туфайли бир оиланинг 5 аъзоси вафот этди. Уларнинг энг кичиги 2020 йили туғилган. Шунингдек, худди шу куни Янгиҳаёт туманида икки қаватли коттежга ўт кетди. Икки киши қурбон бўлди

 

2 декабрь Самарқандда. Каттақўрғонлик ота ва унинг вояга етмаган қизи бир вақтда ўлган. Сабаб ис гази бўлиши мумкин, ҳали суриштирув давом этяпти.

 

24 ноябрь Фарғонада. Уч кунлик ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

 

21 ноябрь Қашқадарёда. 17 ёшли Қаршида яшаган абитуриент қиз ҳам ис газидан вафот этди.

 

15 ноябрь Жиззахда уч киши, шундан иккиси  вояга етмаган болалар.

 

13 ноябрь Хоразмда. Урганчда ижарада яшовчи шахс ва унинг боласи ис газидан ўлди.

 

7 ноябрь Жиззахда. Ис газидан вафот этганлар 3 нафар, шулардан иккиси 34 ёшли марҳуманинг 10 ва 5 ёшдаги ўғиллари бўлган.

 

2021 йилда 125 киши қурбон бўлди 

 

Республикамиз ҳудудида 2021 йилда ис гази билан боғлиқ жами 74 та ҳолат аниқланиб, ушбу ҳолатларда 67 нафар фуқаро заҳарланган ва 128 нафар фуқаро вафот этган бўлса, жорий йилнинг 9 февраль ҳолатига кўра, 21 ҳолатда 19 нафар фуқаро заҳарланган ва 36 нафар фуқаро вафот этган.  2020 йилда эса 106 киши қурбон бўлган.

 

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" тадбирлари натижасида ёнғинлар сони камайган

 

Маълумки, ҳукумат комиссиясининг тегишли баёни билан 15 ноябрь – 15 декабрь кунлари республика ҳудудида "ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ" ўтказилди. Бу даврда уй-жой фонди, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида умумий ҳисобда 1 миллион 464 минг 237 нафар фуқаролар қамровида 56 минг 530 маротаба кенгайтирилган профилактик тарғибот тадбирлари ташкил этилди

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчановнинг маълум қилишича, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилувчи 709 минг 181 та нусхада эслатмалар тайёрланиб, бозорлар ва савдо комплексларида, жамоат транспортида, автостанция ва вокзалларда, одамлар оммавий йиғиладиган объектларда тарқатилди.

 

Туман (шаҳар) марказларидаги электрон таблоларда 649 минг 892 маротаба мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди. Оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда телевидение орқали 3 минг 62 та кўрсатувлар, 1 минг 454 та телерепортаж ва 4 минг 802 та видеоматериаллар намойиш этилди.

 

Амалга оширилган ишлар натижасида ойлик даврида юз берган ёнғинлар сони ўтган йил билан таққосланганда 4,3 фоизга, инсонларни тан жароҳати олиш ҳолатлари эса 16,7 фоизга камайишига эришилган.

 

Республикамизнинг барча ҳудудларида ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик ишлар давом эттирилади.

custom img

“Омскдаги дрон ҳужумларига алоқамиз йўқ” — Қозоғистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Омск вилоятига ҳужум қилган дронлар мамлакат ҳудудидан учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай даъволар ҳеч қандай далил билан тасдиқланмаганини билдирди.

custom img

Қайси йўналишга неча балл керак? Ўқишни кўчириш мезонлари маълум бўлди

Энг юқори кўрсаткич ҳуқуқ, энг пасти ветеринария йўналишига белгиланди.

custom img

Зангиотада фуқаро МИБга қаршилик қилиб, бинога ўт қўйди

Маълум бўлишича, ноқонуний қурилмани мажбурий буздириш жараёнида қарздор ва унинг яқинлари фаол қаршилик кўрсатган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Беларус Президентини Ўзбекистонга таклиф этди

Ўзбекистон ва Беларус ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

custom img

Хитойда “Майсак” тропик бўрони оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

Ҳудудларда ёғингарчилик миқдори 90 сантиметргача етган.

custom img

Минскда Ўзбекистон Президенти расмий кутиб олинди

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Германияда жазирама фонида ўлим ҳолатлари кескин ошди

Июнь охиридаги жазирама даврида ўлим ҳолатлари сўнгги уч йиллик ўртача кўрсаткичдан 5,6 минг нафарга ошган.

custom img

Болаларга зўравонлик қилган педагоглар бир йил боғчаларда ишлай олмайди

Сенат болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, алимент тўловлари ва етим болаларни оилага жойлаштириш тартибини такомиллаштирувчи қонунни маъқуллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"