Доллар ва евронинг "бурни кўтарилди"
Рубль ва фунт стерлинг курслари эса пасайгани айтилмоқда.

Марказий банк 17 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра,
АҚШ доллари 33,82 сўмга кўтарилиб, 11 264,97 сўм этиб белгиланди.
Евро курси кўтарилди (+24,66) ва 11 954,39 сўм бўлди. Фунт стерлингда пасайиш кузатилди ва 13 681,31 сўм бўлди (-177,93).
Россия рубли 0.98 сўмга тушиб, 174,06 сўм этиб белгиланди.
Қозоқ тенгеси бироз кўтарилиб, 24,13 сўм бўлди (+0,07).







