Жаҳон

Санкт-Петербургда МДҲ раҳбарларининг норасмий саммити ўтказилади

Учрашув 26-27 декабрь кунларига белгиланган.

Санкт-Петербургда МДҲ раҳбарларининг норасмий саммити ўтказилади

 

26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.

 

“Кейинги ҳафта МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Санкт-Петербургда муҳим норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Россия президентининг таклифига биноан бу учрашув 26-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу бизнинг ҳамкорлигимизга қўшимча туртки беради”, — деди Лебедов.

 

Аввалроқ Россия президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков декабрь охирида Санкт-Петербургда МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитини ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди, бироқ аниқ санага ойдинлик киритмаган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлганди. Саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашган эди. Унда кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинганди.

custom img

АҚШ “Грин карта” олиш тартибини кескин кучайтирди

Фуқаролик ва Иммиграция хизмати янги қоидалар ноқонуний иммиграцияни камайтиришга хизмат қилишини билдирди.

custom img

Хитойдаги кўмир конида юз берган портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Портлаш пайтида кон ҳудудида жами 247 нафар ишчи бўлган.

custom img

Трамп Эрон можароси сабаб ўғлининг тўйида қатнашмайди

АҚШ президенти Эрон бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун Оқ уйда миллий хавфсизлик йиғилиши ўтказди.

custom img

Эммануэл Макроннинг қароргоҳида тинтув ўтказилди

Парижнинг молиявий жиноятлар бўйича икки тергов судьяси президент қароргоҳида процессуал ҳаракатларни амалга оширган.

custom img

Россияда мигрантлар фарзандлари учун рус тилини бепул ўқитиш таклиф қилинди

Ташаббус муаллифларига кўра, бу болаларнинг интеграциясига ёрдам беради ва рус тилининг хориждаги мавқеини сақлашга хизмат қилади.

custom img

Рубио АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар тўхтаганини маълум қилди

АҚШ Давлат котиби Вашингтон самарасиз музокараларда қатнашишдан манфаатдор эмаслигини билдирди.

custom img

Афғонистонда тошқинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Март ойининг охиридан буён мамлакатда кузатилаётган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Европада ноаниқлик кучайди: АҚШ Полшага 5 минг нафар аскар юбормоқда

NATO бош котиби мазкур қарорни қўллаб-қувватлаб, Европа давлатлари АҚШга қарамликни камайтириши зарурлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"