Иқтисодиёт

Хитойдаги коронавирус вазияти иқтисодиётга таъсир қиладими?

Ҳукуматнинг вирусга қарши сиёсатидаги кескин ўзгариш оқибатида бир миллионга яқин одамнинг вафот этиши кутилмоқда.

Хитойдаги коронавирус вазияти иқтисодиётга таъсир қиладими?

 

Хитой ҳукуматининг “COVID’га 0 чидамлилик” сиёсатидаги кескин бурилиши ва деярли барча чекловларни бекор қилгани мамлакат ташқарисида ваҳимага сабаб бўлмоқда. Маҳаллий кўчмас мулк бозоридаги инқироз ваҳимани кучайтирмоқда. Июнь ойида Жаҳон банки Хитой иқтисодиёти 2022 йилда 4,3 фоизга, 2023 йилда эса 8,1 фоизга ошишини тахмин қилганди. Энди эса ЖБ прогнозларини бу йил учун 2,7 фоиз ва кейинги йил учун эса  4,3 фоизга туширди. Бу рақамлар дунёнинг иккинчи энг йирик иқтисодиёти инқироз олдида турганини билдириши мумкин.

 

Хитойдаги пандемия вазияти эса дунё молиячиларининг таъбини янада хира қилмоқда. Хитой ҳукуматининг оммавий тестларни бекор қилиши ва беморларнинг уйда қолишига рухсат бериши ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаган эди.

 

Хитойликлар коронавирусга чалинишдан қўрқмоқда

 

Айни пайтда мамлакатда коронавирус ҳолатлари кўпайган. Кўплаб хитойликлар уйда қолишни афзал кўрмоқда, бу эса ўз навбатида харид даражасига таъсир қилади. Дўконларнинг аксарияти ёпилган, дорихоналарда гриппга қарши препаратлар етишмовчилиги кузатилмоқда.

 

Одамлар қора бозорда Pfizer вакцинасини олиш учун 800 доллардан ошиқ пул тўлашга тайёр. Омборлар бўшагани ортидан айрим дорихоналар парацетамол таблеткасини доналаб сотишни бошлаган.

 

“0 COVID” сиёсати бекор қилингунича Шанхай ва бошқа иқтисодий марказлар аҳолиси норозилик намойишларига чиқиб, ХХР раиси Си Цзинпинь истеъфосини ҳам талаб қилганди.  

 

Тақиқлар олиб ташланиши билан мамлакатда беморлар сони кескин ошди. Шифохоналар тўлган, жасадлар кўплигидан крематорийлар 24 соат ишлашга мажбур бўлмоқда. Экспертлар буни “0 COVID” сиёсати узоқ давом этганидан оммавий иммунитет шаклланмагани билан боғламоқда.  

 

Кўчмас мулк бозоридаги муаммолар

 

Жаҳон банки томонидан қайта кўриб чиқилган прогнозлар Хитойни кўчмас мулк бозори ва қурилиш соҳасидаги инқироз кутаётганини кўрсатмоқда. Хитой ишлаб чиқариш ҳажмининг қарийб 25 фоизи соҳа ҳиссасига тўғри келади.

 

Бир неча йиллик ўсишдан сўнг кўплаб шаҳарларда уй-жой нархи туша бошлаган. Жаҳон банки “сақланаётган босим кенг макроиқтисодий ва молиявий натижаларга олиб келиши мумкин”лигидан огоҳлантирмоқда.

 

Хитой 2022 йилда ЯИМ ўсишини 5,5 фоизга етказишни мақсад қилганди. Аммо бу мақсад амалга ошмади. Агар у амалга ошган тақдирда ҳам сўнгги 40 йилдаги энг паст кўрсаткич бўлиб қоларди.

 

Энди Хитой ҳукумати олдидаги ечилиши керак бўлган масалаларга  COVID’га қарши сиёсатнинг тўсатдан ўзгаргани оқибатлари ҳам қўшилди. Буларга ишчиларни фабрикаларга жойлаштириш, дори-дармон ва дезинфекцияловчи воситалар захирасини яратиш киради. Мамлакат саноат компаниялари коронавируснинг янги тўлқинига бас келиш учун қўлидан келган барча усулларни ишга солмоқда.

 

Иқтисодий ҳамкорлар ҳайратда

 

Бу пайтда эса ХХРнинг иқтисодий ҳамкорлари мамлакатдаги ўзгаришларни диққат билан кузатмоқда. Дунё ишлаб чиқариш саноатининг 1/3 қисми Хитой заводлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Хитой нефтни қайта ишлаш заводларнинг катта қисмига эгалик қилувчи Sinopec компанияси иш режимини сақлаб туриш учун асосий ишчиларини бошқалардан изоляция қилиб қўйди, таътилларга тақиқ қўйилган.

 

Nio электромобиль ишлаб чиқарувчиси эса иш тўхтаб қолмаслиги учун ходимларига дори-дармон ва тиббий ускуналар билан жиҳозланган бир нечта юк машинаси сотиб олди.

 

Apple концернининг Хитойдаги асосий пудратчиси – Foxconn компанияси касаллик алангасини назоратга ололмагани сабабли ишлаб чиқаришда узилишлар юз берди. Бунинг оқибатида iPhone 14 Pro’нинг байрамолди савдоси кутилганидек бўлмади.

 

Энди нима бўлади?

 

Декабрь ўрталарида Гонгконг университети ваҳимали тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Хитой ҳукуматининг коронавирусга қарши сиёсатидаги кескин ўзгариши оқибатида бир миллионга яқин одамнинг вафот этиши кутилмоқда. Бошқа тарафдан, вакцинация даражасини ошириш ва вирусга қарши препаратлардан фойдаланган ҳолдa COVID’га қарши сиёсатдан секин воз кечиш ўлимлар сонини қарийб 4 мартага камайтириши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Шарофат Маҳмудова тайёрлади

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Хитойдаги коронавирус вазияти иқтисодиётга таъсир қиладими? | Zamon.uz