Таълим

"Биз 20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик. Бундан ким ютқазди?"

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда.

"Биз 20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик. Бундан ким ютқазди?"

 

Таълим сифатида оширишга бағишланган учрашувда давлат раҳбари бугунги мавзу нақадар муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

 

“Мана бугун таълим сифатини ошириш, янги дарсликлар масаласида гаплашамиз. Хўш, бу янги дарсликларни фарзандларимизга ким етказади? Албатта муаллим! Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз. 

Бугун ёшларимиз, болаларимизнинг ўзи “Бизга кечаги кун таълими керак эмас” деган талабни қўйишяпти. Ҳозирги ислоҳотларимизни реажалаштиряпмиз, катта-катта марраларни қўйяпмиз. Уларни айтиш осон, лекин бажариш азоб. Лекин ҳар қанча қийин бўлмасин биз фарзандларимиз учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз шарт", — деди Давлатимиз раҳбари.

 

Президент Янги Ўзбекистондаги ташаббусларни, айниқса, таълим бўйича ислоҳотларни чекка ҳудудларга ҳам кириб боришга ҳаракат қилинаётгани ҳақида гапирди.

 

“Биз аввало устознинг, муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз керак. Айтиш керакки, биз 20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик. Бундан ким ютқазди? Албатта, биз.

Навоийга борганимда ёшлар билан учрашув ўтказдим. Улардан «сизларни нима қийнаяпти?», деб сўрадим. Улар жавоб бера олмади. Саволга ўзим жавоб бердим: «корхоналардаги янги техника, асбоб-анжомларни ишлатишда қийинчиликлар бўляптими?», деган эдим, бир йигит бунга жавобан «билим етишмаяпти», деди. Бу ҳам ҳақиқат”, — деди президент.

 

Давлат раҳбари ҳар бир инсон ўзининг эртангги куни бўлган фарзандларни муаллимга ишониб топшириши ҳақида ҳам гапирди.

 

«Охирги йилларда таълимда ўқитувчининг кайфияти, дарс бериши ўзгаргани ҳам адолатли ҳақиқат. Мен ўзим ҳам таълим берганман, биламан бу соҳани. Олий Мажлисга йўлланган мурожаатномада айтилган олтита йўналишни бажариш азоб. Лекин бугун қийналмасак, эртага натижа бўлмайди», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

"Биз 20 йилда ўқитувчиларга эътибор қаратмадик. Бундан ким ютқазди?" | Zamon.uz