Иқтисодиёт

Япония Токиодан кўчиб кетишга рози оилаларга йирик молиявий ёрдам бермоқчи

Япония аҳолиси сони камайиши ва қариши, шунингдек, ёшларнинг пойтахтга миграцияси бошқа ҳудудлар иқтисодиётига катта зарба берди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқлар бўшаб қолган.

Япония Токиодан кўчиб кетишга рози оилаларга йирик молиявий ёрдам бермоқчи

 

Япония ҳукумати Токиодан бошқа ҳудудга кўчишга рози бўлган оилаларнинг ҳар бир фарзандига 1 миллион иен (7600 доллар)дан тўламоқчи. Financial Times маълумотларига кўра, бу ёш оилаларни Токиодан бошқа шаҳарларда яшашини рағбатлантиради.

 

Бундан ташқари, бир марталик 3 миллион иен (22800 доллар) миқдорида молиявий ёрдам бериш режалаштирилган. Агар улар янги яшаш жойида ўз бизнесига асос солса, ёрдам миқдори оширилиши ҳам мумкин.

 

2021 йилда бу дастурдан 2400 одам фойдаланган. Бу 38 миллионлик Токио аҳолисининг 0,006 фоизини ташкил этади.

 

Япония аҳолиси сони камайиши ва қариши, шунингдек, ёшларнинг пойтахтга миграцияси бошқа ҳудудлар иқтисодиётига катта зарба берди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқлар бўшаб қолган. Аммо Токиода уй-жой нархи рекорд даражада ошган.

 

1300 га яқин япон муниципалитетлари Токиодан келаётганларни қабул қилишга рози бўлди. Улар кўчиб келганларга бепул болалар боғчаси ва иш ўрни ваъда қилмоқда.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.