Жек Ма Ant Group устидан назоратни йўқотмоқда
Ушбу гигант дунёнинг энг йирик молиявий корпорацияларидан бири ҳисобланади.

Ant Group асосчиси Жек Ма энди компанияни назорат қилмайди, деб маълум қилди Хитой финтеч-гиганти. "Reuters" маълумотларига кўра, унинг улуши 50 фоиздан 6,2 фоизга тушиб кетган.
Ant Group - дунёдаги энг йирик молиявий корпорациялардан бири бўлган Alibaba Group’нинг молиявий бўлинмаси. У AliPay тўлов тизимига эгалик қилади.
2020-йилда Ant Group Шанхай ва Гонконг фонд биржаларида бирламчи оммавий жойлаштиришга тайёрланаётган эди. Бироқ, савдо бошланишидан бир неча кун олдин тартибга солувчилар Жек Мани сўроққа чақиришди ва Ant Group’ни жойлаштириш номаълум муддатга қолдирилди.







