Украина ўтган йили рекорд даражада молиявий ёрдам олди
Ғарб мамлакатда давом этаётган ҳарбий можаро фонида Киевга йирик миқдорда молиявий кўмак ажратишда давом этмоқда.

2022 йилда Украина Ғарб давлатларидан 32.1 миллиард долларлик молиявий ёрдам олди. Мамлакат миллий банки маълумотларига кўра, АҚШ ва ЕИ энг кўп ёрдам тақдим этган.
Банк ҳисоботида келтирилишча:
- АҚШ 12 миллиард доллар;
- Евроиттифоқ 8 миллиард доллар;
- Халқаро валюта жамғармаси 2.7 миллиард доллар;
- Канада 1.9 миллиард доллар;
- Германия 1.6 миллиард доллар молиявий кўмак берган.
Шунингдек, ўтган йили Украина валюта облигацияларининг ички давлат қарзларига йўналтириш эвазига 3.1 миллиард доллар қўшимча даромад кўрган.
Шунингдек, 2022 йилда мамлакатнинг халқаро захиралари 2021 йилга нисбатан 7.9 фоизга камайган. Ҳозирда унинг миқдори 28.5 миллиард долларни ташкил этмоқда.
.







