Ўзбекистон

Владимир Норов янги лавозимга тайинланди

Аввалроқ у ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинганди.

Владимир Норов янги лавозимга тайинланди

 

Президентнинг тегишли фармони билан Владимир Имомович Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.

 

Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. У турли йилларда турли мамлакатларда элчи сифатида фаолият кўрсатган. 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.

 

2017 йилнинг майида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига директор бўлган. 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.

 

2021 йил 31 декабрь куни ташқи ишлар вазири ўринбосари, 2022 йил 9 сентябрь куни ташқи ишлар вазири этиб тайинланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Саидов тайинланган.  

 

custom img

Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ яна узайтирилди

Гуманитар ёрдам мақсадида хорижий давлатларга ёқилғи экспорти халқаро ҳукуматлараро келишувлар асосида амалга оширилади.

custom img

Тошкентда ёлғиз кекса аёлга бепарво муносабат қилган масъуллар ишдан бўшатилди

Текширувда кекса аёлнинг соғлиғи оғирлашганига қарамай, унга доимий парвариш зарурати ўз вақтида белгиланмагани маълум бўлди.

custom img

Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келмоқда

Дам олиш кунларидан бошлаб ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасая бошлайди.

custom img

Андижонда 39 минг доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Улар давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Тошкентда мансабдорлар қарийб 20 млрд сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилди

"Ҳудудгазтаъминот" ва "Технопарк" мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Йўл ҳақини тўламаган йўловчилардан қарийб 2 млрд сўм жарима ундирилди

Жорий йил бошидан буён Тошкент автобусларида чиптасиз юрган 79 618 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Аҳоли фойдаланадиган ҳудудлар қурилиш майдонига айлантирилмаслиги керак — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари пойтахтдаги жамоат ҳудудлари, болалар майдончаси ва яшил ҳудудлар сақланиши зарурлигини таъкидлади.

custom img

“Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Янги мақом маҳсулот номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаб, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"