Россиянинг 16 та ҳудуди дронлар ҳужумига учради: 1 246 та Украина дрони уриб туширилган
Дронлар хавфи сабаб Уфа ва бир қатор аэропортларда парвозлар чекланган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳаво мудофааси кучлари бир кеча давомида мамлакатнинг 16 та ҳудудида Украина Қуролли Кучларига тегишли 1 246 та учувчисиз учиш аппаратини тутиб, йўқ қилган.
Вазирлик хабарида Саратов ва Самара вилоятлари, Бошқирдистон, Москва ва Тула вилоятлари, Краснодар ўлкаси ҳамда Қрим устида дронлар уриб туширилгани айтилган. Бироқ Бошқирдистон ҳудудида йўқ қилинган аппаратлар сони очиқланмаган.
Дронлар хавфи сабаб Бошқирдистонда огоҳлантириш тартиби жорий этилган. Уфа аэропортида самолётларнинг қўниши ва учишига чекловлар қўйилган. Шунингдек, Пенза, Саратов, Самара ва Волгабўйи федерал округидаги бошқа аэропортларда ҳам парвозлар вақтинча чекланган. Айрим чекловлар кейинчалик бекор қилинган.
Бошқирдистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантириш режими бекор қилинганидан кейин ҳам Кушнаренковский туманида 150 километр радиусда «Гилам» режими амал қилаётганини билдирган.







