Қозоғистон “газ иттифоқи” бўйича таклиф олдими?
Сўз мамлакат бош вазирига.

Қозоғистон ҳозирча Ўзбекистон ва Россия билан “уч томонлама газ иттифоқи” тузиш бўйича ҳеч қандай таклиф олмади. Бу ҳақда Республика бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди.
“Биз ҳозирга қадар “уч томонлама газ иттифоқи” тузиш бўйича ҳеч қандай расмий таклиф олмадик. Қачон таклиф келиб тушса, шундагина уни кўриб чиқамиз. Аммо ҳозирда газ таъминоти масаласи бўйича РФ билан икки томонлама музокаралар кетмоқда”, – деган у.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Остона яқин кунларда “Газпром” билан янги музокаралар раундини ўтказади. Шу билан бирга Смаилов барча муносабатлар ўзаро манфаатли ва тижорий асосларда тузилишини айтган.
“Газ иттифоқи” масаласи Қосим-Жўмарт Токаевнинг ноябрь ойидаги Москвага ташрифи давомида янграганди.







