Жаҳон

Буюк Британия Украинага Apache вертолётларини бериши мумкин

Ушбу вертолётнинг бир донаси 85 млн доллар туради.

Буюк Британия Украинага Apache вертолётларини бериши мумкин

 

Буюк Британия Украинага Hellfire ракеталари билан жиҳозланган Apache зарбдор вертолётларини юбормоқчи. Бу ҳақда The Mirror ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр суҳбатдошига кўра, Киев ушбу вертолётларни Challenger 2 танкларидан сўнг қабул қилади. Танк юборилиши ҳақида бундан аввал Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак маълум қилганди.

 

“Apache ўйин қоидасини ўзгартиради. Танклар биринчи боради. Вертолётларни ишга тушириш учун маълум вақт талаб этилади. НАТОнинг бошқа аъзоларига ҳам бу намуна бўлди”, – деган манба.

 

Маълумотларга кўра, гап Apache AH64 E ҳақида кетмоқда, у ўз сериясидаги энг замонавий ветолёт саналади.

 

Ҳар бир Apache 16 тагача танкка қарши Hellfire ракетаси билан қуролланиши мумкин. 4 та шу каби вертолёт 70 та танкдан иборат бутун бошли полкни йўқ қилиш имкониятига эга. У Rolls Royce двигателлари билан жиҳозланган, тезлиги соатига 300 километрга етиши мумкин. Бир дона Apache 70 миллион фунт-стерлинг (85,6 млн доллар) туради.

 

Қайд этилишича, украиналик учувчилар вертолётни бошқаришни Буюк Британияда ўрганади. Унга хизмат кўрсатиш эса Украина билан чегарадош давлатларда амалга оширилади.

 

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"