Иқтисодиёт

Ўзбекистон ЯИМ 10 йилдан кейин 160 миллиард долларга етади

Бу ҳақда Инвестициялар, саноат va савдо вазири Лазиз Қудратов Ўзбекистон-Сингапур форумида маълум қилди.

Ўзбекистон ЯИМ 10 йилдан кейин 160 миллиард долларга етади

 

Ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиёти 5 фоизга ўсди. Бу йил иқтисодий ўсиш 5 фоиздан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Ўзбекистон-Сингапур форумида маълум қилди.

 

“Яқин 10 йилда Ўзбекистон ЯИМ икки баробарга ошади ва прогнозларга кўра, 160 миллиард долларга етади. Хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ҳам 80 фоизни ташкил этади. Биз ўз олдимизга 2030 йилга бориб мамлакатимизни дунёнинг ўртача даромадга эга давлатларидан бирига айлантиришни аниқ мақсад қилиб қўйганмиз. Бу мақсадларга эришиш учун бизда хоҳиш-ирода ҳам, имконият ҳам етарли”, — деди у.

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга ташрифи олдидан ушбу мамлакатда Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форуми бошланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.