Skoda, Kia, Infiniti ва Nissan мобил дастурлари Россияда ишламаяпти
Украина можароси бошлангач, кўплаб хориж компаниялари РФ бозорини тарк этди. Улар орасида қатор автоконцернлар ҳам бор.

Россия ҳудудида қатор автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг мобил иловалари ишламаяпти. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб, "Медуза" хабар берди.
Гап Skoda, Kia, Infiniti ва Nissan компаниялари иловалари ҳақида кетмоқда. Ушбу дастурлар орқали машинани масофадан ўт олдириш, унинг жойлашган ўрнини аниқлаш ва техник ҳолатини назорат қилиш мумкин. Компаниялар ушбу сервис ўчирилиши ҳақида фойдаланувчиларга огоҳлантириш юборгани айтилмоқда.
Шунингдек, Porsche мобил иловаси ҳам Россияда ишламаяпти. У 2022 йилнинг ёзида ўчирилган.
Россиянинг Украинага босқинидан сўнг, кўплаб хориж компаниялари РФ бозорини тарк этди. Улар орасида қатор автоконцернлар ҳам бор.







