Жаҳон

Якшанба мутолааси: “Етти”га чиқиш хайрлими ёки “бир”га тушиш?!

Zamon.uz машҳур италян ёзувчиси Дино Бутсатининг “Етти қават” ҳикоясини тавсия этади.

Якшанба мутолааси: “Етти”га чиқиш хайрлими ёки “бир”га тушиш?!

 

Ёзувчилар ҳикояларида ҳам худди қиссаларида бўлганидек, ҳаёт ҳақиқати усталик билан очиб берилиши бежиз эмас. Ҳикоянавислар ҳикояларда кўтарилган мавзуни тасвирлашда, хусусан, ҳаётда учровчи иллатларни фош этишда турли хил воситаларидан, шунингдек, рамзий образлардан ва ҳар хил мажозлардан ўринли фойдаланадилар. Уларнинг ижоди ҳаёт билан ҳамнафас, ростгўй, халқчил ва курашчан насрдир. Боиси, улар ҳаётнинг асл моҳияти ҳақида шу кунгача айтилмаган, лекин айтилиши шарт бўлган теран фикрларни топиб, уларни маҳорат билан бадиий адабиётда акс эттирадилар.

 

ХХ асрнинг ана шундай ижодкорларидан бири, жанрнинг салобатини ифода этишда ўз сўзига эга бўлган италян ёзувчиси Дино Бутсатидир. Муаллиф яратган асарлар салкам 200 та тилга таржима қилингани билан эътиборга сазовор. Қуйида унинг "Етти қават" ҳикоясига кўзгу тутамиз.

 

Бутсати, одатда, жумбоқли ҳикоялар ёзишни маъқул кўради. Яъни, унинг ҳикояларида рамз ва қаҳрамонлар руҳияти бир-бирини тўлдириб, ўзаро мутаносибликда келади. Ушбу ёзувчи ижодида "бадиий образ" кўп ўринда "рамзли образ" сифатида талқин қилинади. Бадиий образнинг хусусиятлари ҳақида сўз кетганда биринчи галда индивидуаллаштирилган умумлашма сифатида намоён бўлиши хусусида тўхталиш зарур.  Бадиий асарда ижодкор ўз мақсадига қачонки, характерни моҳирона ва ўзи ўйлагандек ёритгандагина эришиши мумкин. Характер кичик бир шеърдан тортиб катта-катта эпопеяларда ҳам намоён бўлиши шартдир. Шунинг учун ҳам Бутсати ҳикояларида руҳият тасвири кўп ҳолларда образлар индивидуаллиги орқали ифодаланади,- десак хато бўлмайди. Унинг ҳикояларидаги қаҳрамонларнинг дунёқараши ўзгачалиги ва уларнинг табиатидаги даврга хослик яққол кўзга ташланади. "Етти қават"ни ёзувчининг руҳият тасвирини ифодалашда рамзлардан моҳирона фойдаланиши орқали яратилган асарларидан бири сифатида кўриш мумкин.

 

"Етти қават" ҳикоясининг қаҳрамони Дино Корте бўлиб, ҳикоя унинг касалхонага тушиб қолиши сюжети билан бошланади. Ўқувчи эътиборини тортган жиҳат эса касалхонанинг етти қаватдан иборат экани ва ҳар бир қаватда ҳар хил тоифадаги (касалликнинг енгил ёки оғирлигига қараб) беморлар даволаниши билан намоён бўлади. Яна ҳам қизиқарлиси, беморнинг қанча пастки қаватда бўлиши унинг аҳволи анча оғир эканини билдиради. Дино Корте кунлар ўтган сайин еттинчи қаватдан биринчи қаватга тушиб боради. Мана шу ҳолатдан хулоса ясаш мумкинки, беморларнинг палаталари ўзгаргани сайин, уларнинг руҳияти ҳам очила боради. Дино Корте, даставвал, олтинчи қаватга тушганидан хурсанд бўлмай, норозилик билдиради.

 

"Етти қават" ҳикоясининг қаҳрамони Кортенинг қишлоқдан чиққан кундан буён хотинидан хат олмаганлиги, унинг бошқа ҳеч ким ҳақида ўйламаганлиги сингари нозик жиҳатлар қаҳрамон табиати ва у яшаган муҳит ҳақида ўз ҳолича хабар бера олади. Шунинг билан бирга Кортега касалхонада унинг учун қаватдан-қаватга кўчиш кераклигини айтишганда розилик бермай, қарши бўлади. Уни жамиятдаги ноҳақлик ва зўравонликларга қарши курашадиган вакил сифатида талқин қилиш мумкин. Бундан кўриниб турибдики, ёзувчи касалхона ва ундаги ҳар бир қаватга рамзий маъно юклайди ва мана шу рамзий маънолар маълум даражада қаҳрамонлар руҳияти ва ҳикоя мазмунини очиб беради. Дино Корте юқори қаватдан пастга кўчиб боргани сари ўлимни фожиа деб ҳисоблайди. Айни мана шу паллада ёзувчи ўқувчи руҳиятига қулоқ тутади. Бутсати эшитган овозлар эса ғарб одамининг нақадар ўлимдан қўрқиши ва ундан қочиши ҳақида сўзлайди. Қизиқ, италян қаҳрамонининг ўрнида ўзбек эпизоди бўлса қандай йўл тутган бўлар эди? Ҳикоя ўқувчини мана шундай саволларга фақатгина ўз қалбидан, ўз Менидан жавоб топишга ундайди. Асар сўнггида эса қаҳрамон биринчи қаватдан қўним топади. Хулосалар эса турлича бўлиши табиий.

 

Бутсати, айнан тупроққа - она ерга яқинлик маъносида унга шундай "тақдир" битдими ёки бу "тупроқдан яралган тупроққа борсин" қабилида тутилган ишми, қандай хулоса чиқаришни фақат ўқувчининг ўзига қолдириш жоиз.

 

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"