Иқтисодиёт

Бразилия ва Аргентина ягона валюта яратиши мумкин

Агар бу лойиҳа амалга ошса ва Жанубий Американинг бошқа давлатлари қўшилса, валюта иттифоқи жаҳон ЯИМнинг 5 фоизини қамраб олади.

Бразилия ва Аргентина ягона валюта яратиши мумкин

 

Бразилия ва Аргентина ҳукуматлари ягона валюта яратиш устида ишламоқда. Бу ҳақда икки давлат президентлари Луис Инасиу Лула да Силва ва Альберто Фернандеснинг қўшма мақоласида сўз боради.

 

“Биз Жанубий Америка учун умумий валюта яратиш ғояси муҳокамасини давом эттирамиз. Бундан нафақат молиявий, балки савдо операцияларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин. Бу харажатларни қисқартириш ва ташқи қарамликни камайтиришга ёрдам беради”, – дейилади мақолада.

 

Жанубий Американинг икки энг йирик иқтисодиётининг юқоридаги режалари ҳақида дастлаб  The Financial Times хабар берганди. Ягона валюта лойиҳаси Буэнос-Айресдаги саммитда муҳокама қилинади, унга бошқа давлатлар ҳам жалб қилиниши мумкин.

 

“Мен ёлғон умидларни яратишни истамайман. Бу Лотин Америкаси ўтиши лозим бўлган узоқ йўлдаги илк қадам бўлади”, – деган Аргентина иқтисодиёт вазири Серхио Масса.

 

Вазирнинг фикрича, лойиҳанинг амалга оширилиши учун узоқ йиллар керак. У Европа ягона валюта яратиши учун 35 йил вақт кетганини эслатган. Бразилия томони янги валютани “сур” деб номлашни таклиф қилган (“сур” испанчадан жануб дегани).

 

Режаларга кўра, янги пул бирлиги Бразилия реали ва Аргентина песоси билан параллель муомалада юради. Агар унга Лотин Америкасининг бошқа давлатлари ҳам қўшилса, валюта иттифоқи жаҳоннинг 5 фоиз ЯИМни қамраб олади.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Бразилия ва Аргентина ягона валюта яратиши мумкин | Zamon.uz