Туризм ортидан қайси шаҳарда бойиб кетиш мумкин?
Бу бўйича шаҳарлар рейтинги эълон қилинди.

Париж туризмнинг иқтисодиётга қўшган ҳиссаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бутунжаҳон туризм ва саёҳат кенгаши Франция пойтахтини дунёнинг туризмдан энг даромадли шаҳри деб топди.
Тадқиқотга кўра, Парижнинг 2022 йилда туризм орқали иқтисодиётга қўшган ҳиссаси қарийб 36 миллиард долларни ташкил қилган. Рўйхатда иккинчи ўринни Пекин (33 миллиард доллар), учинчи ўринни Орландо (31 миллиард доллар) эгаллади.
Қайд этилишича, рейтингни тузишда таҳлилчилар туризмнинг ялпи ички маҳсулотга қўшган ҳиссаси, саёҳатчилар харажатлари, шунингдек, ушбу соҳада иш ўринлари яратилишини ҳисобга олган.







