Ўтган йили иқтисодиёт қанчага ўсди?
Ўсиш 2021 йилга нисбатан пасайгани айтилмоқда.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсган, аммо ўсиш суръати 2021 йилга (7,4%) нисбатан пасайган.
Умуман олганда, 2022 йилда кўплаб ташқи ва ички қийинчиликларга қарамай, мамлакат иқтисодиёти барқарорликни намоён этди. 2022 йил учун прогноз қилинган ўсиш суръатларига амалда эришилди. Табиийки, шоклар ва глобал конъюнктура иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатди, бу эса иқтисодиёт тармоқларида ўсиш суръатларининг секинлашишига ва инфляциянинг тезлашишига олиб келди.
2022 йил охирига келиб иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши кузатилмоқда:
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш — 19,4%;
Хизмат кўрсатиш соҳаси — 15,9%;
Ташқи савдо ҳажми — 18,6%;
Экспорт кўрсаткичлари — 15,9%.







