Иқтисодиёт

Озарбайжон Европа газ бозорида Россия ўрнини эгаллай олдими?

Украинадаги қуролли можаро бошланганига ҳадемай бир йил тўлади. Глобал нефть-газ бозорида ўз ўрнига эга бўлган Озарбайжонга ушбу низо қандай таъсир кўрсатди?

Озарбайжон Европа газ бозорида Россия ўрнини эгаллай олдими?

 

2022 йил мартида Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари фонида қатор экспертлар Озарбайжоннинг Европага газ сотишидан катта фойда олишини прогноз қилганди. Мамлакат ичида экспертлар дастлаб бунга ишончсизлик билан қараганди. Хўш, деярли бир    йилдан кейин қандай хулосалар бериш мумкин? Санкциялар ва Украина уруши Озарбайжон иқтисодиётида жиддий таъсир кўрсатдими?

 

Озарбайжон асосий газ етказиб берувчига айлана олмади

202 йилда Баку жами 19 миллиард кубметр газ экспорт қилди. Бу 2021 йилга нисбатан 5.4 фоизга кам. Европага жами 9 миллиард кубметр газ сотилган.

 

Шу билан бирга ёнилғи нархининг рекорд даражада ошиши ҳисобига даромад ўтган йили 2021 йилга нисбатан 3 баробарга кўпайди — 15 миллиард доллар. Мустақил тадқиқотчи Тогрул Валиевнинг сўзларига кўра, Озарбайжон янги босқичга чиқа олмади — энг муҳим етказиб берувчига айлана олмади ва яқин келажакда айланиши қийин.

 

“Озарбайжон шунчаки газ экспортини кескин оширолмайди. Қазиб олишнинг ҳозирги ҳажми ва ўтказгичлар имконияти бунга йўл қўймайди”, – деган у.

 

Бунда ташқари, бундан олдин имзоланган келишувларга кўра, Баку ҳар йили маълум ҳажмда Туркия ва Грузияга газ етказиб бериши керак. ЕИ билан эса аниқ келишувлар йўқ. Бу йўналишда фақат 2022 йилда Брюссель билан имзоланган энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни келтириш мумкин. Бу шартнома асосида Озарбайжон кейинги беш йил ичида Европага газ сотишни 2 баробар кўпайтириши мумкин.

 

“Бу ерда асосий сўз — мумкин. Аммо мажбур эмас. Бунинг учун Озарбайжон қазиб олишни кўпайтиришга катта маблағ сарфлаши керак. Европа эса 2030 йилда муқобил энергия ролини жиддий оширмоқчи ва натижада Озарбайжон газига талаб йўқолади. Агар вазият ўзгарса, бу талаб анча аввалроқ йўқолиши мумкин. Шунинг учун ҳукумат қазиб олишни кўпайтиришга ҳаракат қилмаяпти”, – деган Валиев.

 

Озарбайжонга релокация

Озарбайжон ЯИМ 2022 йилда қўшни Грузия ва Арманистонга нисбатан камроқ ўсди (4.6 фоиз; қўшниларда бу кўрсаткич 12-3 фоизни ташкил этган). Бундай катта тавофутга сабаб — Грузия ва Арманистонга уруш бошлангандан сўнг, россияликларнинг катта оқими кириб келди. РФда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, бу оқим янада кенгайди. Аммо турли омиллар, энг аввало виза чекловлари туфайли Озарбайжон россияликлар орасида машҳур йўналишга айлана олмади.

 

Бакуга асосан, РФ паспортига эга озарбайжонлар ёки бу ерда қариндошлари бўлган россияликлар келди. Бундан ташқари, бир неча юз IT мутахассислари ҳам жойлашган; улар қиммат тураржой мажмуасига жойлашиб, ўзларининг ёпиқ жамиятини тузди. Тогрул Валиевнинг фикрича, релокантларнинг мамлакат иқтисодий тараққиётига ҳиссаси юқори даражада бўлмайди.

 

“Ҳа, амалда мамлакатда юзлаб "айтичи"лар кириб келди. Аммо улар Озарбайжонда фақат жисмонан мавжуд, аксарият мутахассислар Россия ва бошқа хорижий давлатлардаги иш берувчилар буюртмасини бажаришда давом этяпти. Ҳозирча улар мавжуд реалликка интеграция қилаётгани йўқ”, – деб таъкидлаган иқтисодчи.

 

Шунга қарамай, 2022 йил сентябрига келиб жисмоний шахсларнинг Озарбайжонга ўтказмалари 2.7 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2021 йилга нисбатан 3.6 мартага кўп ва умуман узоқ йиллардан буён кузатилган рекорд кўрсаткич. Бу суммадан 2.2 миллиарди Россиядан ўтказилди ва релокантларнинг банк ҳисоб рақамларига келиб тушди.

 

Нархлар ошган

Қўшниларга нисбатан Озарбайжонга камроқ россияликлар кириб келгани учун бу ерда уй-жой ижараси нархи у даражада ошмади. Аммо қолган барча маҳсулотлар нархи ўсди. Бу айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларида яққол сезилди. Декабрда йиллик ўртача озиқ-овқат инфляцияси 19 фоизни ташкил этди.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Озарбайжон Европа газ бозорида Россия ўрнини эгаллай олдими? | Zamon.uz