Жаҳон

Британиялик аёл ўзига хиёнат қилган эркакдан ўч олди

Аммо у адашиб бошқанинг уйини ёқиб юборди.

Британиялик аёл ўзига хиёнат қилган эркакдан ўч олди

 

Британиянинг Гримсби шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ўзига хиёнат қилган эркакдан ўч олиш мақсадида бировнинг уйини адашиб ёқиб юборди.

 

Гап шундаки, 57 ёшли Жени Энн Пекитт бор-йўғи икки марта учрашган эркакни бошқаси билан кўриб қолгани учун жазоламоқчи бўлган. Аёл уларнинг муносабатларини жиддий деб ўйлаган. У ғазабланган ҳолда эркак яшайдиган уйнинг почта қутисига ёнувчи моддага намланган латтани ташлади. Маълум бўлишича, аёл манзилда хатога йўл қўйган ва кекса ногирон кишининг квартирасига ўт қўйган. Уй эгаси жароҳатларсиз қочишга муваффақ бўлган, бироқ ёнғин натижасида мулкка катта миқдорда зарар етган.

 

Суд Пекиттни олти йилга озодликдан маҳрум қилди. Муддатидан олдин озод қилиш имконияти кўриб чиқилгунга қадар аёл жазо муддатининг ярмини ўташи керак бўлади.

 

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"