Еврокомиссия Украинани тиклашга 1 миллиард евро ажратди
Биринчи галда мактаб ва шифохоналар қайта тикланади.

Еврокомиссия Украинадаги мактаблар ва шифохоналарнинг тез тикланишини таъминлаш учун 1 миллиард евро ажратмоқда ва жараённи мувофиқлаштириш учун махсус котибият тузилган. Бу ҳақда ЕК президенти Урсула фон дер Ляен Украина – Европа Иттифоқи саммити якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Бу янада кенг қамровли тикланиш жараёнининг бир қисми. Мен буни таъминлаш учун биринчи миллиард ажратилишини эълон қилишга тайёрман. Бизда аллақачон махсус котибият ишламоқда ва бу жараёнларни мувофиқлаштиришни бошлади", — деган Еврокомиссия раҳбари.







