Иқтисодиёт

WSJ:  Хитой Россияга сотиш тақиқланган технологияларни етказиб бермоқда

РФ қатор давлатлар орқали ўз ҳарбий саноати учун зарур маҳсулотларни сотиб олишда давом этяпти.

WSJ:  Хитой Россияга сотиш тақиқланган технологияларни етказиб бермоқда

 

Хитой халқаро санкция ва чекловлар фонида Россияга урушни давом эттириш учун зарур технологияларни етказиб бермоқда. Бу ҳақда РФ божхона хизмати маълумотларига асосланиб, The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.

 

Божхона ҳужжатлари C4ADS нашрига берилган. Бу ташкилот АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдидларни аниқлашга ихтисослашган. Журналистлар 84 минг етказиб беришни ўрганиб чиқди. Уларнинг барчаси Ғарбнинг РФга қарши иқтисодий босими бошлангандан сўнг амалга оширилган.

 

Маълумотларга кўра, Хитойнинг давлат мудофаа корхоналари Москвага навигация қурилмалари, радиосигналларни йўқ қилиш технологиялари ва қирувчи самолётлар учун деталлар сотган. Маҳсулотларни Ғарб санкциялари остидаги Россия мудофаа саноати компаниялари қабул қилган.

 

Гап икки мақсадли  товарлар ҳақида кетмоқда. Хусусан, Хитойнинг Poly Technologies компанияси “Рособоронэкспорт” корпорациясига Ми-17 ҳарбий-транспорт вертолётлари учун навигация қурилмаларини етказиб берган.

 

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 5-6 февраль кунлари Пекин билан ушбу масалада гаплашиши керак эди. Аммо Америка осмонида Хитойга тегишли ҳаво шари аниқлангач, ушбу ташриф номаълум муддатга қолдирилди. Вашингтон аэростат разведка мақсадларида ишлатилганини айтмоқда.

 

Туркия ва БАА ҳам Россияга технологиялар етказиб бермоқда

 

Россия аксарият ҳарбий эҳтиёжларини ўзи қондира олади. Аммо икки мақсадли технологиялар импортига қарамлиги бор. Бу айниқса, яримўтказгичларда сезилади.

 

Божхона ҳужжатларида АҚШ босими остидаги 10 га яқин Хитой ва РФ компаниялари аниқланди. Шунингдек, Туркия ва БАА орқали ҳам кўплаб санкциялар остидаги товарлар кириб келмоқда. Ўз навбатида Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пенъюй WSJ хабарини инкор қилди ва у ҳеч қандай фактга асосланмаганини таъкидлади.

 

Россия вакиллари эса ҳозирча бунга изоҳ бермаган.

 

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"