Украина Ғарбдан қачон самолёт олади?

Мамлакат расмий вакили Юрий Игнат сўзларига кўра, ҳаво ҳудуди ҳимоясини таъминлаш учун мамлакатга Ғарб услубидаги бештагача тактик авиация бригадалари зарур.

Украина Ғарбдан қачон самолёт олади?

 

Украиналик таҳлилчиларга кўра, Ғарб давлатлари томонидан Киевга жанговар самолётлар етказиб бериш қарори аллақачон қабул қилинган. Энди асосий масала сифатида қайси самолётлар берилиши қолмоқда.

 

Украинадаги кўплаб ҳарбий экспертлар бир неча ой ичида мамлакат Ғарб жанговар самолётларини олишига ишонч билдирмоқда.

 

Улар “сиёсий ечим” борлигига 99,8 фоиз ишонади. Ва Киевга ҳарбий самолётлар етказиб бериш режаси амалда 70 фоизга бажарилган деб ҳисоблайди. Гап, хусусан, украиналик учувчилар ва қуруқликдаги ходимларни тайёрлаш ҳақида бормоқда.

 

Германия канцлери Олаф Шольц яқинда Украина Қуролли кучларига самолётлар етказиб бериш кун тартибида эмаслигига бир неча бор ишонтирди, бироқ Украинада бу мавзуда қизғин муҳокамалар давом этмоқда. Эҳтимол, Киев алоқа гуруҳини қўллаб-қувватлаётган 50 дан ортиқ Ғарб давлатлари билан бу масалани муҳокама қилишда анча олдинга силжиган бўлиши мумкин.

 

“Жанговар самолётлар танклардан кўра кўпроқ уруш боришига таъсир қилиши мумкин бўлган муҳим стратегик салоҳиятга эга қурол”, — дейди эксперт Тарас Чмут.

 

“F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича ишлар давом этмоқда”, — деб ёзган Украина Президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак январь ойи охирида.

 

Жо Байденнинг яқинда журналистнинг АҚШ Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини берадими, деган саволига «йўқ» деб жавоб берганини “New York Times” газетаси «скрипт» ёки бошқача айтганда, таниш усул сифатида талқин қилди.

 

Кейинроқ Оқ уй Украина ўзининг европалик иттифоқчиларидан бир хил турдаги қуролларни тезроқ олиши мумкинлигини тан олади. Ва ниҳоят, Вашингтон янги қурол тизимларини етказиб беришга яшил чироқ ёқмагунча, АҚШ президенти оммавий баёнотлар билан чиқмай турди. Бошқача қилиб айтганда, гап оммавий саҳналаштирилган спектакль ҳақида кетяпти, унинг мақсади Кремлни чалғитишдир.

 

АҚШ Германиянинг қарорсизлигини танқид қилди

 

Украинага “Leopard 2” танкларини етказиб бериш бўйича бир ойдан ортиқ давом этган мунозаралар ҳатто Ғарб давлатлари томонидан Киевга жанговар самолётлар етказиб бериш бўйича ижобий қарор қабул қилинишини тезлаштирган бўлиши мумкин. Яқинда Россия армияси ташаббусни қўлга олишга қайта уриниб, шарқий ва жанубий фронтнинг бир қанча секторларида ҳужумни қайта бошлади.

 

Украина армияси ўтган ёздаги муваффақиятли ҳаракатлардан сўнг энди яна оғир аҳволда. Вашингтон Германия канцлери Шольцнинг Украинани замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масаласидаги ҳаракатларини танқид қилмоқда. Январь ойи охирида Урушни ўрганиш институти (ICV) экспертлари “Ғарб ҳарбий техникаси зарурлиги аён бўлгач, таъминлашдаги узлуксиз кечикишлар можаронинг чўзилишига сабаб бўлди”, — деб ёзган эди.

 

Албатта, иттифоқчилар томонидан январь ойида Киевга жанговар танклар ва зирхли техникалар етказиб бериш бўйича келишув кейинги қарши ҳужумлар учун муҳим эди. Аммо ушбу мажбуриятларни бажаришдаги кечикишлар Украинанинг қишда қарши ҳужумга ўтишини имконсиз қилди.

 

Экспертларнинг айтишича, бу орқали Россияга қўшинлар зичлигини ошириш, мудофаа позицияларини мустаҳкамлаш, ўқитиш ва янги бўлинмаларни олиб кириш учун имкон ва вақт берилди.

 

“Энг ёмони, Украинани захира ва зарур қуроллар билан машғулотлар ўтказиш ҳамда қарши ҳужумга энг яхши тарзда тайёрланиш учун жуда кам вақти бор эди”, —  дейилади институт мақоласида.

 

Россия қўшинлари Украинадаги фронтда ўз позицияларини қанчалик мустаҳкамлаганини Американинг “American Enterprise Institute” таҳлил маркази тузган харитада кўриш мумкин.

 

Шу билан бирга, январь ойида Рамштейндаги олдинги учрашувда Украинанинг иттифоқчилари АҚШ бошчилигида Киевга ваъда қилинган қуролларнинг сифати бўйича сезиларли олдинга силжишга этишилди. Аввало, Киевга Американинг Боэинг компанияси ва Швециянинг Сааб гуруҳининг GLСDB (Ердан ишга тушириладиган кичик диаметрли бомба) ракеталарини етказиб бериш бўйича келишув натижасини берди.

 

Ишлаб чиқарувчига кўра, бу ракеталарнинг учиш масофаси 150 километрни ташкил этади ва улар қурол бозорига ўтган йилнинг кузида, яъни Россиянинг 2022 йил 24 февралда Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин кирган.

 

Британия қуролли кучларига маслаҳат берадиган таниқли таҳлилий марказ “Royal United Servises Institute” (RUSI) ноябрь ойи бошида, яъни Украина Қуролли Кучлари учун Ғарбнинг жанговар танклари ҳақидаги мунозаралар ўртасида — жанговар самолётларни Украинага беришга чақирди.

 

Марказга кўра, Украина ҳарбий-ҳаво кучларига Россия армиясини тўхтатиб туриш учун замонавий Ғарб қирувчи самолётлари ва ракеталари керак. Ҳарбий эксперт Жастин Бронкнинг айтишича, ҳатто озгина сонли Ғарб жангчилари ҳам катта тўхтатувчи таъсирга эга бўлади.

 

Шунингдек, марказ Украина бўйлаб Ғарб жанговар самолётларини кичик партияларда тарқатишни тавсия қилади.

 

“Қисқа ва ўрта муддатда етказиб бериладиган ҳар қандай Ғарб қирувчи самолёти мобил техник хизмат кўрсатиш ускуналари ва кичик қўллаб-қувватловчи гуруҳлардан фойдаланган ҳолда ишлай олиши керак. Ва Россиянинг узоқ масофали ракета зарбаларидан сақланиш учун қийин жойларда ҳаво йўлакларидан учириши керак— дейилади RUSI ҳисоботида.

 

Январь ойи охирида Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг расмий вакили Юрий Игнат француз телевидениесига берган интервьюсида Украина олмоқчи бўлган қуроллар рўйхатини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳудуди ҳимоясини таъминлаш учун Украинага Ғарб услубидаги кўп мақсадли самолётларга эга бўлган бештагача тактик авиация бригадалари зарур. Ҳозир у қайси турдаги бўлиши аниқланмоқда.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Украина Ғарбдан қачон самолёт олади? | Zamon.uz