Жаҳон

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистон Мудофаа вазирлигидаги комплекс текширувнинг дастлабки босқичи якунлари бўйича 13 та жиноят иши қўзғатилди. Текширув Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганидан кейин бошланган.

 

5 октябрь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ҳолатни комплекс текшириш бўйича комиссия аъзолари билан йиғилиш ўтказди. Унда текширувнинг дастлабки натижалари тақдим этилди.

 

Маълум қилинишича, текширув ҳарбий тадбирларни режалаштиришда жиддий хатоларга йўл қўйилгани ва аввалги раҳбарият томонидан етарли назорат ўрнатилмаганини кўрсатган. Каспий денгизидаги фожиа юзасидан ўтказилган текширувда машғулотларни тайёрлаш ва режалаштириш, хавфларни баҳолаш, десант туширишни ташкил этиш ҳамда ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлашда жиддий камчиликлар аниқланган. Текширувнинг биринчи босқичи якунларига кўра, Мудофаа вазирлигининг ташкилот ва бўлинмаларида давлат мулкини эҳтимолий талон-торож қилиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан 13 та жиноят иши қўзғатилган.

 

Шунингдек, қўмондонлик таркибининг эҳтимолий жиноий совуққонлиги ҳолатлари бўйича судгача тергов давом этмоқда. Ушбу иш доирасида 5 нафар мансабдор шахс ҳибсга олинган. Тоқаев ҳарбий хизматчиларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳолатлар учун айбдор мансабдор шахслар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлаб, масалани шахсий назоратига олган.

 

Бундан ташқари, Қозоғистон Олий аудиторлик палатаси Мудофаа вазирлигига қарашли 50 та объект, жумладан, 48 та ҳарбий қисмда текширув олиб бормоқда. Аудит доирасида Қуролли кучлар фаолиятининг асосий йўналишларидаги ҳолат баҳоланади.

 

Фожиа 24-сентабр куни Манғистау вилоятида Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучларининг ўқув машғулотлари вақтида юз берган. Ноқулай об-ҳаво ва кучли шамол 17 нафар ҳарбий хизматчининг Каспий денгизига оқиб кетишига сабаб бўлган. Улардан уч нафари қутқарилган, 14 нафари ҳалок бўлган.

 

Комиссия текшируви давом этмоқда. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилиши ва текширув натижалари Қуролли кучларни ислоҳ қилиш режасида инобатга олиниши белгиланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.