Ўзбекистон

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади


Президент Хитой Халқ Республикасининг Ляонин педагогика университети филиалини Хоразм вилоятида ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 



Унга кўра, филиал академик жиҳатдан мустақил олий таълим ташкилоти сифатида фаолият юритади. Таълим жараёни Хитой университетининг ўқув режалари ва таълим стандартлари асосида, Ўзбекистоннинг давлат стандартлари ҳамда малака талабларини инобатга олган ҳолда ташкил этилади.



Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.



2030/2031 ўқув йилига қадар қабул қилинган талабалар ўқишнинг бутун даври давомида тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олади. 2030/2031 ўқув йилидан бошлаб эса ҳар йили қабул қилинадиган талабалар ўринларининг 30 фоизи грант асосида бўлади.



Битирувчиларга филиал ҳамда Ляонин педагогика университети дипломи берилади. Ушбу диплом олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади. Талабалар амалиёти ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларида, жумладан, дуал таълим асосида ташкил этилади.



Филиалга академик ҳамкор сифатида Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари бириктирилади. Ҳамкорлик халқаро хитой тилини ўқитиш, туризмни бошқариш, халқаро бизнес ва сунъий интеллект йўналишларида амалга оширилади.



Ҳамкорлар филиални ўқитувчилар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашга, шунингдек, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам беради. 2027/2028 ўқув йилидан талабалар ва педагогларнинг ўзаро академик мобиллиги босқичма-босқич йўлга қўйилади.



Бундан ташқари, филиалга туризм ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган техникумлар ҳам бириктирилади. Уларда Хитой тажрибаси асосида такомиллаштирилган таълим дастурлари ва ўқитиш методикалари жорий этилади. Битирувчиларга ўзлаштирган дастурига мос бакалавриат йўналишининг тегишли босқичидан ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

 

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

265 млн сўмлик зарар: Жиззахда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фуқаро газ ҳисоблагичининг фильтр қисмидан резина шланг орқали газ тармоғига уланган.

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Тошкентда мебель цехида ёнғин содир бўлди: жабрланганлар йўқ

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.