Ўзбекистон

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

Бугун, 5 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида блогер Сирожиддин Одиловга оид жиноят ишини кўриб чиқиш якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти судлари матбуот хизмати хабар берди.

 

Суд ҳукмига кўра, фуқаро Одилов Сирожиддин Сайфиддинович 1 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодекси 165-моддаси 1-қисми ва 2 нафар фуқарога нисбатан 168-моддаси 3-қисми «б,в» бандлари билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Суд муҳокамаси давомида С.Одиловнинг Д.Шамсиевнинг 12 млн сўм пулини товламачилик, Г.Жуманиёзованинг  30 млн сўм, Р. Худойназарованинг 33 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги тўлиқ исботланган ва С.Одилов томонидан жами 75 млн сўм етказилган зарар қопланган.

 

«Мазкур жиноят иши юритуви давомида С.Одиловнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти юзасидан бирон-бир айблов қўйилмаган. С.Одиловнинг ҳаракатлари юзасидан айблов у томонидан бошқа фуқароларнинг мулки фирибгарлик ва товламачилик йўли билан қўлга киритилганлиги билан боғлиқ», дейилади хабарда.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.