Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди
Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

2026 йилги Нобел мукофоти физиология ва тиббиёт йўналишида Карл Дейссерот, Петер Ҳегеманн ва Георг Нагелга берилди. Олимлар ёруғлик ёрдамида бошқариладиган ион каналлари ва оптогенетика соҳасидаги кашфиётлари учун тақдирланди.
Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди. Бу усул мия фаолияти, хотира, ҳаракат ва турли неврологик жараёнларни ўрганишда муҳим илмий воситага айланди.
Маълумот учун, оптогенетика — ҳужайралар, хусусан, нейронлар фаолиятини ёруғлик ёрдамида бошқариш имконини берувчи усул. Технология асаб тизимининг қандай ишлашини чуқурроқ ўрганиш ва айрим касалликларнинг механизмларини тадқиқ этишда қўлланади.
2026 йилги Нобел мукофотларини эълон қилиш ҳафталиги 5 октябрда физиология ва тиббиёт йўналишида бошланди. Физика бўйича лауреатлар 6 октябрь, кимё бўйича 7 октябрь, адабиёт бўйича 8 октябрь, Тинчлик мукофоти соҳиби 9 октябрь ва иқтисодиёт бўйича лауреатлар 12 октябрь куни эълон қилинади.








