Жаҳон

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда, Руминиянинг ҳудудий сувларидан ташқарида Рояд Маммадов кемасида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, экипажнинг 11 нафар аъзоси қутқарилган. Бу ҳақда Руминия расмийларига таяниб Reuters хабар берди.

 

Руминия Ички ишлар вазирлиги қутқарилган 11 нафар экипаж аъзоси бўлган кемани чўкаётган кема сифатида таърифлаган. Мамлакат Денгиз маъмурияти эса ҳодиса айнан Рояд Маммадов кемасидаги ёнғин билан боғлиқлигини билдирган.

 

Расмийлар ёнғин келиб чиқиш сабабини маълум қилмаган. Руминия Денгиз маъмурияти вакили ҳам ҳодиса бўйича қўшимча маълумот бера олмаслигини айтган.

 

Руминия ОАВлари кеманинг Туркияга тегишли бўлгани ва дон ортилганини хабар қилган. Уларнинг маълумотига кўра, ҳодиса Руминиянинг ОМВ Petrom компанияси бошқарувидаги нефть платформаси яқинида юз берган.

 

VesselFinder.com маълумотига кўра, Цент-Китс ва Невис байроғи остида сузган кема Италиянинг Равенна портига йўл олган. Кема сўнгги бор Украинанинг Измаил портида бўлган.

 

Ҳозирча ёнғинга нима сабаб бўлгани, жумладан, кемага дрон зарбаси берилгани ҳақидаги хабарлар расмийлар томонидан тасдиқланмаган.

 

Руминия Украина билан 614 километр узунликдаги қуруқлик чегарасига эга. Россия-Украина уруши бошланганидан буён мамлакат ҳаво ҳудудига Россия дронларининг кириб келиши, шунингдек, Қора денгиздаги муҳим савдо ва энергетика йўллари бўйлаб миналарнинг сузиб юриши каби ҳодисалар кузатилган.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.