Португалия хорижликларга “олтин виза” бермайди
Аммо амалдаги визаларни муддатини узайтириш мумкин.

Португалия “олтин виза” берини тўхтатади. Бу ҳақда EFE агентлиги хабар берди.
Унга кўра, эндиликда мамлакатдан кўчмас мулк сотиб олган, инвестиция киритган ёки янги иш ўрни яратган хорижликларга яшаш рухсатномаси берилмайди.
Амалдаги “олтин визалар”ни узайтириш мумкин. Бунда хорижликлар сотиб олган кўчмас мулкидан ўзи ёки авлодлари доимий фойдаланиши керак. Шунингдек, уни узоқ муддатга ижарага бериш ҳам мумкин.
“Олтин виза” орқали турли Европа давлатларида фуқаролик ёки яшаш рухсатномасини олиш мумкин. Бунинг учун ўша давлат иқтисодиётига сармоя киритиш талаб этилади.







