Қозоғистондан кейинги 6 ойда машинада кўмир олиб чиқиш мумкин эмас
Бундан олдин ҳар қандай транспорт турида бензин ва дизель олиб чиқиш тақиқланганди.

Қозоғистон автотранспортда кўмир олиб чиқишни ярим йилга тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бундан олдин республикадан ҳар қандай транспорт турида бензин ва дизель олиб чиқиш ҳам ман этилганди.
Шунингдек, Қозоғистон декабр-январь ойларида ички бозордаги тақчиллик туфайли Хитойга газ экспортини тўхтатиб қўйганди.







